Эшитдингизми, Драган Черан Ўзбекистон миллий термаси учун ўйнашга рози...

Чемпионатимиздаги энг яхши легионер, дея тан олинган Драган Черан билан боғлиқ ҳар қандай хабар ёки бошқа ҳолат ўқувчиларни қизиқтирмасдан қолмайди. Доимгидек, у жорий мавсумда ҳам ўзининг юқори спорт формасида эканлигини кўрсатган ҳолда кутилганидек голлар уриб, чемпионатимиз тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Афтидан, у яна ўтган йилгидек энг яхши тўпурар номини ўзида сақлаб қолмоқчи шекилли. Бундан ташқари, энг яхши ўйинчи сифатида ҳам эътироф этилмоқда. Ундан ўрнак олса арзийдиган хусусиятлари кўп.

Унинг “Пахтакор”даги юбилейи ҳақида

“Пахтакор”нинг “Машъал”га қарши учрашувида майдонга тушган Черан “шерлар” сафида юбилей 50-ўйинини ўтказди. Эътиборлиси, Драган ушбу учрашувлар давомида рақиблар дарвозасига 34 та гол урди. Аммо “Пахтакор” сафидаги ҳамма мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда Чераннинг ўйинлари 70 та етди, урган жами голлари эса 45 тани ташкил қилмоқда.

Черан: - Статистикадан хабардор бўлиш ҳар доим яхши. Айниқса, бу ижобий рақамлардан ташкил топган бўлса. Бу эса сени кўпроқ ўйнашга, кўпроқ голлар уришга ва совринларни ютишга чорлайдиган ҳолатдир.

Черан Абрамовнинг гапини тасдиқлади...

Яқинда Sports.uz сайти орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан уюштирилган катта суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилгандик. Унда эса бир қатор қизиқарли мавзулар ўрин олган бўлиб, улардан бири айнан Драган Черан билан боғлиқ эди. Вадим Карленович эса ушбу легионерни терма жамоамизда кўришни истаётгани ҳамда бу масала бўйича футболчи билан гаплашганини ва ўзи ҳам Ўзбекистон учун ўйнашга қарши эмаслиги ҳақида айтганди. Агар Черан чиндан ҳам миллий термамиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлса, бу албатта фойдадан ҳоли бўлмасди. Ўз ўрнида “Пахтакор”нинг сербиялик ҳужумчиси ҳам мухлислар учун ижобий гапларни айтди.

Черан: - Ҳа, биз Вадим Абрамов билан миллий терма жамоа ҳақида гаплашдик. Шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон паспортини олишга розиман. Бу йўлда эса мен Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида бор кучимни ишга солиб, ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

черан2

Унинг мақсадлари қандай?

Юқорида айтганимиздек, Драган тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. У ҳамиша ўз олдига энг максимал мақдсаларни қўядиган футболчи сифатида тасаввур уйғотади. Натижада Черан якунда энг яхшилар қаторидан жой олиб келмоқда.

Черан: - Бу йилги мақсадларим доимгидек яхши ҳолатда ва соғлом бўлиш. Шунингдек, юқори спорт формасига эга бўлишни ҳам доим истайман. Шунингдек, бутун диққат-эътиборимни “Пахтакор”га ёрдам беришга қаратганман ва клубим билан совринларни ютишни жуда-жуда хоҳлайман.

Драган 32 ёшни “қоралаб” қўйди!

Бугунги кунда энг яхши сифатларини кўрсатиб келаётган сербиялик футболчи 32 ёшни “уриб” қўйди. У юртимиздаги фаолиятини 2016 йилда бошлаган ва ўтган вақт давомида ўзидан ажойиб таассуротлар қолдириб келмоқда. Бироқ вақт бир жойда турмайди ва ёш ҳам ўтиб бормоқда. Шундай бўлса-да, Драган  легионер сифатида ҳамон юқори спорт формасида.

Черан: - Ҳар бир учрашувда ўсишга ва яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан, чунки мен бу ерда легионер футболчиман. Ёшим эса унчалик аҳамиятга эга эмас. Ёш улғайиб борган сари ҳам юқори савияда тўп суриш - бу ҳар доим ўзингнинг диққат-эътиборингни бир жойга йиғишга ва ўйинингга боғлиқ ҳолат.

Фаолиятини тугатгач, у нима иш қилади?

Қачондир у ҳам бутсаларини михга илади ва фаолиятини тугатади. Қизиқ, Драган Черан кейинчалик нима иш билан шуғулланади? Ёки ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрармикин? Балки қизиқиш доираси бошқа соҳага йўналганми?

Черан: - Албатта, яна футболда қолишни хоҳлайман. Балки кейинчалик ҳам яна Ўзбекистонда қолиб мураббийлик қиларман. Ёки бўлмаса футболнинг бирор-бир бўғинида ишларман. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

черан_2

Унинг ҳурматига сазовор бўлганлар...

Шунингдек, у майдонда тартибли ўйин кўрсатиш билан бирга доимо рақибларига ҳурматини кўрсатиб келади. Интизомли футболчи десак ҳақиқатга мос тушарди. Шу ўринда легионер ўйинчи кимларни ҳурматга сазовор футболчи сифатида айта олади?

Черан: - Мен ҳар бир рақибимни ҳурмат қиламан. Ахир бу чинакамига ҳалол ўйин. Қолаверса, ёш ўйинчиларни қўллаб-қувватлашни ҳам ёқтираман. Уларга қўлимдан келганича ёрдам бериб, яхшироқ футболчи ҳамда яхшироқ шахсга айланишларига кўмаклашаман.

Драганга таклифлар ҳақида

Шу ўринда айтиш лозимки, жамоасига ҳар томонлама фойда келтира оладиган легионерга четдан ҳам харидорлар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин “Пахтакор” уни сақлаб қолишга эришмоқда.

Черан: - Албатта, менга баъзи таклифлар бўлди. Лекин “Пахтакор” учун келишувга эришишга қизиқ чорлов бўлмади.

Машарипов тезроқ четга кетиши керакми?

Ҳеч кимга сир эмаски, Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”нинг асосий фигураларидан бирига айланиб улгурган. Аммо унда ҳам фаолиятини легионер сифатида четда давом эттириш имконияти катта. Шунга қарамасдан, Машарипов “Пахтакор” учун ўйнашда давом этиб келмоқда. У тезроқ четга кетиши керакми ёки ҳозирги пайтда Жалолиддин “Пахтакор”га жуда зарурми?

Черан: - Жалолиддин Машарипов бизнинг энг яхши футболчимиз. Уни эса бу ерда биз билан қолишини истайман. Чунки у “Пахтакор” учун совринлар ютишга ёрдамлашади. Аммо бошқа томондан қараганда, Машариповнинг ўзи ва оиласи учун ҳам хорижда фаолиятини давом эттириб, молиявий томондан ҳолатини ҳам яхшилашини хоҳлаган бўлардим.

черан ва машарипов

АГМК билан ўйин олдидан

“Пахтакор”ни олдинда чемпионат доирасида АГМКга қарши учрашув кутмоқда. Ҳозирча биргина АГМК ҳали мағлубиятга учрамай келмоқда. Шундай экан, бўлажак қарама-қаршилик жуда муросасиз руҳда ўтади ва бу ўйинга қизиқиш катта.

Черан: - Албатта, АГМКга қарши жуда кучли ўйин бўлади. Биз бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Осиё Чемпионлар лигаси хусусида

ОФК томонидан тасдиқланишича, Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 14 сентябрдан давом эттирилади. Унга кўра, Ғарбий минтақа баҳслари кутилганидек марказлашган ҳолатда ўтказилади. Яъни, 14 сентябрдан 23 сентябрга қадар 3-турдан 6-тургача бўлган учрашувлар ўтказилади. “Пахтакор” эса ОЧЛда ҳам ўз олдига юксак мақсадларни қўйгани ҳеч кимга сир эмас.

Черан: - Ҳа, биз ҳамма ўйинларни бир мамлакатда – бир шаҳарда ўтказамиз. Шу сабабли ўйлашимча, бизга мухлисларимизсиз ўйнаш қийин бўлади. Шунга қарамасдан, барибир энг яхши жиҳатларимизни ишга соламиз.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibrohim Kuziev
10/07/2020 16:22
Musir uychi
Javlon Abdullaev
10/07/2020 11:36
Qutagimga arzmifi
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/07/2020 11:12
Ruziqul Berdievka yana bir bor tashakkur aytish kerak. shunday uyinchi topqerlegiga va. yana usishiga hissa qushkaniga. Bundan vaqat Uzbek fudboli yutadi.