Эртага слаломчиларимиз учун янги мавсум бошланади
Ads

Эртага слалом бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам мавсумни бошлаб юборишади. Бўзсув каналида ташкил қилинадиган бўлажак мусобақа янги мавсумнинг очилишига бағишланган Республика турнири бўлиб, унда юртимизнинг сара атлетлари баҳс олиб боришади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кун дастурида ярим финал ва финал баҳслари бўлиб ўтади. Иккинчи ва учинчи кунда спортчилар ўз имкониятларини махсус слалом ва тезкор тушиш бўйича синовдан ўтказишади.

Мусобақанинг якуний кунида ғолиб ва совриндорлани тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши белгиланган. Мазкур мусобақа мураббийлар учун спортчиларимизнинг ҳолатини яна бир карра кўздан кечириб олишга катта ёрдам бериши, шубҳасиз.

Минбар

Барча блоглар