Эртага,“ҚАРШИ ОПЕН-2019” халқаро турнири старт олади
Ads

Жорий йилнинг 06-11 август кунлари Қарши шаҳрида шахмат бўйича Ўзбекистон хизмат кўрсатган ўқитувчи Исмат Шукуров хотирасига бағишланган шахмат бўйича “ҚАРШИ ОПЕН-2019” халқаро турнири бўлиб ўтади. Мазкур чемпионат Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида ташкил қилиниб, Ўзбекистон Шахмат Федерацияси томонидан ташкил қилинмоқда.
Чемпионатни ўтказишга Ўзбекистон Шахмат Федерациясидан ташриф буюрган тажрибали ҳакамлар бевосита раҳбарлик қилади. Чемпионат ғолиб ва совриндорлари халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва ФИДЕ спорт устаси сингари халқаро унвонларни олиш имкониятига эга бўладилар.
Мусобақаларда 10 мамлакатдан – Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Монголия, Хитой Халқ Республикаси, ва Ўзбекистондан жами 248 нафар иштирокчи қатнашиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон хизмат кўрсатган ўқитувчи Исмат Шукуров хотирасига бағишланган шахмат бўйича “ҚАРШИ ОПЕН-2019” халқаро турнири Стандарт (классик шахмат) йўналишида 9 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларида ўтказилади. Мусобақа швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилади.
Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилади.
Ўзбекистон хизмат кўрсатган ўқитувчи Исмат Шукуров хотирасига бағишланган шахмат бўйича “ҚАРШИ ОПЕН-2019” халқаро турнири очилиш маросими 7 август куни 09:00 да, 11 август соат 11:00 да ёпилиш (тақдирлаш) маросими бўлиб ўтади.
Чемпионат якунида иштирокчилар диплом, медал ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

photo_2019-08-06_20-31-16

Минбар

Барча блоглар