Эррол Спенс ва Дэнни Гарсия ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

Ярим ўрта вазнда (66.8 кг) WBC ва IBF чемпиони Эррол Спенс (26-0, 21 КО) ўзининг навбатдаги жангини 21 ноябрь куни ўтказади. Бу борада спортчи ўз твиттер саҳифасида маълум қилди. Спенс  камарларини WBC йўналишидаги мажбурий даъвогар Дэнни Гарсиядан (36-2, 21КО) ҳимоя қилади. Аммо жанг манзили ҳали эълон қилинмади. 

Эслатиб ўтамиз: ушбу вазнда ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Сергей Липинец 10 октябрь куни вақтинчалик IBF жаҳон чемпионлик камари учун жанг олиб боради. Мазкур жанг ғолиби Эррол Спенс ва Дэнни Гарсия тўқнашувида зафар қучган боксчига қарши мажбурий даъвогарга айланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)