Эрон Ўзбекистонга қарши ўйинга Сардорни чақирди

Россия чемпиони – “Зенит” расмий сайти жамоа ҳужумчиси Сардор Азмун Эрон миллий терма жамоасига чақиртирилганини эълон қилди.

Эронликларлар бош мураббийи Драган Скочич терма жамоа йиғинига ва 8 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бўладиган ўртоқлик учрашувига чақиртирилган футболчилар рўйхатига премьер-лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этаётган Сардор Азмунни ҳам қўшган.

Шунингдек, Эрон терма жамоаси 13 октябрь куни Теҳронда Тожикистон футболчилари билан ҳам ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Сардор Азмун Эрон терма жамоаси сафида 48 та учрашувда 31 та гол урган.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар