Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири бўлиб ўтади

Бугун, Ўзбекистон Шахмат федерацияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида илк бора Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири старт олди.

Унда 100 дан ортиқ профессионал ҳамда ҳаваскорлар қатнашиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат бўйича  халқаро турнири рапид йўналишида 7 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларида ўтказилади. Мусобақа швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилади.

Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилади.

Хотира турнирда қатнашиш учун профессионал шахматчиларнинг ФИДЕ халқаро рейтингида 2000 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилади, ҳаваскорлар ўртасида қатнашиш учун эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Миллий Телерадиокомпанияси томонидан тақдим этилган рўйҳат асосида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, бугун 4 тур, 24 декабрда эса қолган

3 тур ўтказилади.

Чемпионатни ўтказишга Ўзбекистон Шахмат Федерациясидан ташриф буюрган тажрибали, профессионал ҳакамлар бевосита раҳбарлик қилади.

Хотира турнирининг очилиш маросими 23 декабр куни соат 10:00 да Халқаро Шахмат академияси халқаро мусобақалар ўтказиш зали “Айвон” биносида, ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросими эса 24 декабрда соат 12:00 да бўлиб ўтади.

Чемпионат якунида иштирокчилар диплом, медал билан тақдирланадилар.

photo_2019-12-23_11-04-48

photo_2019-12-23_11-10-11

photo_2019-12-23_11-19-38

photo_2019-12-23_11-10-13

photo_2019-12-23_11-10-41

photo_2019-12-23_11-19-41_1

photo_2019-12-23_11-33-50

photo_2019-12-23_11-19-48

photo_2019-12-23_11-33-54