Эркин кураш: Жаброил Шапиев ҳам россиялик курашчи тўсиғидан ўта олмади

Жаҳон чемпионатида 86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жаброил Шапиев ҳам Жаҳон чемпионатида икик ғалабадан сўнг, мағлубиятга учради. У илк уринишида Озарбайжон вакили Александир Гостиевни 4:1 ҳисобида,  1/16 босқичда эса грузиялик Сандро Аминашвилини ҳам 4:1 натижаси билан мағлуб этган эди. 1/8 финалда эса росииялик Артур Наифановга 6:0 ҳисобида имконият бой берилди. Афсуски, россиялик курашчи ҳам кейинги босқичда Эрон вакилига имкониятни бой бериб қўйганлиги сабабли юртдошимиз ўтиш баҳсларида иштирок этиш имкониятини ҳам қўлдан чиқарди.