Эркин кураш: Аббос Раҳмонов ҳам бронза учун гиламга чиқади

Нур-Султан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида 61 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аббос Раҳмонов ҳозиргина ўтиш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди. У бу йўлда беларуслик Андрей Бекреновни 7:2 ҳисобида мағлуб этди. Энди, юртдошимиз жаҳон чемпионати совриндори бўлиш учун эронлик Бехнам Энсанпурга тўқнаш келади.

Минбар

Барча блоглар