Эркак ва аёл жанги. Валентина Шевченко Сехудонинг таклифини қабул қилди

Аёллар ўртасида UFC  чемпиони Валентине Шевченко ММА устаси Генри Сехудо билан жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Америкалик спортчи бир неча марота қирғизистонлик чемпион қизни ўзаро жанг қилишга чақирган эди.

Буни ҳеч қанача ғалати ёки даҳшатли жойи йўқ. Мен умрим давомида йигитлар билан спарринг тушиб келаман. Мен тайёрман. Ўйлайманки, Сехуда фаолиятини якунлагани йўқ, у озгина танаффус олди шекилли, - деди Валентина Шевченко

33 ёшли Сехуда ММА бўйича 16 та жангда зафар қучган ва икки маротаба мағлубиятини тан олган. 32 ёшли Валентина ҳисобида эса 19 ғалаба  ва учта мағлубият бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)