Эриксеннинг жиддий жароҳати, қайтарилган пенальти - Дания ўз уйида дебютант Финляндияга мағлуб бўлди

Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Дания - Финляндия учрашуви ўз якунига етди. Унда дубютант финлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол Похьянпало томонидан киритилди. Йоэль жамоасининг турнирдаги илк голини урган футболчи сифатида тарихга кирди. 74-дақиқада даниялик ярим ҳимоячи Хьёйберг пенальтидан фойдалана олмади.

Шундай қилиб, финляндияликлар очколари сонини 3 тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди. Дания эса, сўнгги поғонада жойлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию