Эриксен учун ПСЖ ҳам курашга қўшилди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби хавбеки Кристиан Эриксен яна бир гранд клубнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли даниялик футболчи учун “Реал”, “Бавария” ва “Ювентус” каби клублар ортидан ПСЖ ҳам курашга қўшилди.

Парижликлар Эриксенни ёзда, яъни эркин агентга айланганидан сўнг ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Агар у келса, Франция чемпиони Леандро Паредес ва Юлиан Дракслер каби ярим ҳимоячиларидан воз кечишга тайёр.