Эриксен учун курашга

“Интер” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен қишки трансферлар даврида жамоани тарк этишга яқин турибди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли даниялик футболчи учун курашга “Лестер” ҳам қўшилган. Аммо бу борада “Тоттенхэм”нинг имконияти юқори ҳисобланмоқда. “Шпорлар” собиқ футболчисини мавсум охиригача ижарага олишмоқчи.

Кристиан Эриксен “Интер” сафига роппа-роса бир йил муқаддам “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум А Серияда 9 та ўйинда иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар