Эриксен ўзига жамоа танлади

“Интер” ўйин услубига тўғри келмай қолган маҳоратли плеймейкер Кристиан Эриксенга қатор жамоалар харидор бўлмоқда.

Улар орасида “Арсенал”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Лондонликлар қишки трансферлар вақтида даниялик ярим ҳимоячини 12 миллион фунтга сотиб олишга тайёрланмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам Микель Артета жамоасига ўтишга розилик берган. Қизиғи шундаки, “канонирлар” Эриксен ўйнаган”Тоттенхэм”нинг ашаддий рақиби ҳисобланади. Даниялик футболчи Лондон клубини тарк этиши кутилаётган плеймейкер Месут Ўзилнинг ўрнини эгаллаши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар