Эриксен "Интер"да қайси рақамда ўйнайди? (ФОТО)
У Брайантнинг рақамини танлади.
Хабарингиз бор бугун “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен расман “Интер” билан шартнома имзолади.
27 ёшли даниялик футболчи энди “нерадзуррилар” сафида 24-рақам остида тўп суради. Таъкидлаш керакки, ушбу рақамда куни кеча фожиали тарзда авиахалокат қурбони бўлган машҳур баскетболчи Коби Брайант ҳаракат қилар эди.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен “Интер” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар