Эриксен АПЛга қайтиши мумкин

"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен жамоани тарк этиш эҳтимоли бор.

ESPN нашрининг маълум қилишича, "Арсенал" 28 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Трансфер нархи 13,5 млн еврога баҳоланмоқда. Милан клуби ярим ҳимоячини "Тоттенхэм"дан 18,9 млн еврога харид қилганди.

Манбанинг хабарига кўра, даниялик футболчига Англиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирган. "Шпорлар" эса уни таркибга қайтишини рад этган.

Эриксен "Арсенал"га ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бундан ташқари, ярим ҳимоячига "Боруссия" Д, "Милан" ва ПСЖ клублари алоқага чиққани маълум қилинди.

Аввалроқ, "Интер" ва "Реал" Эриксен ҳамда Искони рокировка қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар