Энтони Жошуа Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги жангда ким ғолиб бўлишини айтди

WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа WBC чемпиони Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри ўртасида кечадиган жангда ким ғолиб бўлишини айтиб ўтди.

"Ўйлашимча, Фьюри ғолиб бўлади. Дастлабки жангда у ғалабага яқин эди. Реваншда у имкониятни қўлдан бой бермаслиги керак!

Одамлар биринчи жангда Фьюри ғалаба қозонганини айтишмоқда. Ким билади? Умид қиламанки, аввалги ҳолатига нисбатан, у яхши спорт формасида бўла олади," - деди Жошуа.

Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги реванш 22 февраль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.