Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Пойтахтимизда академик лицей, коллеж ва мактабларда тахсил олувчи ўқувчилар учун енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа ғолибларга олий ўқув юртига йўлланма бериши билан аҳамиятли эди. Беллашувлар доирасида спортчиларнинг айримлари спорт устаси нормативини бажаришга ҳам муваффақ бўлишди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Эътиборингизга ғолиблар рўйхатини ҳавола қиламиз:

100 метр, тўсиқлар оша: Хуршидабону Холлиева (Сурхондарё) – 14.67
110 метр, тўсиқлар оша: Раҳмонжон Итолмасов (Қашқадарё) – 14.81
400 метр, қизлар: Фотима Бобоқулова (Навоий) – 56.14
400 метр, йигитлар: Бобур Каримбоев (Хоразм) – 49.35
100 метр, қизлар: Виктория Левина (Тошкент) – 12.66
100 метр, йигитлар: Шоҳруҳ Ўткиров (Самарқанд) – 11.34
1500 метр, қизлар: Вероника Гришина (Сурхондарё) – 4:37.28
1500 метр, йигитлар: Виктор Цуренко (Сирдарё) – 4:07.88
10000 метр, қизлар: Азизахон Мирзакбарова (Андижон) – 35:03.83
10000 метр, йигитлар: Ойбек Маматқулов (Андижон) – 32:35.82

Батафсил ушбу ҳаволада