Энг зўр жамоани бошқаришга тўққиз даъвогар. Кутилган ва кутилмаган номзодлар бор!

Кейинги йилларда Европанинг энг қудратли жамоасига айланган “Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсум якунланиши билан истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Бу мутахассис Германия терма жамоасини қабул қилиб олиши кутилмоқда.

Мюнхен суперклуби Фликни ўрнини эгаллайдиган мутахассислар рўйхатини тузди.

Биринчи навбатда, клуб раҳбарияти жамоага “Лейпциг” устози Юлиан Нагельсманн, “Аякс”ни бошқараётган Эрик Тен Хаг ва ПСВда ишлаган “Бавария”нинг собиқ юлдузи Марко Ван Боммелни бош мураббийликка таклиф қилмоқчи.

Раҳбариятнинг захира рўйхатига яна олти нафар мутахассис киритилди. Улар орасида машҳур мураббийларнинг номи ҳам бор. Хусусан, Бундеслига чемпиони Макс Аллегри, Жозе Моуриньо, Оливер Гласнер, Йоахим Лев, Ральф Рангник ва Арсен Венгерни ишга чорлаши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар