Энг ёш ва қиммат футболчилар топ-7 лиги
 
Бугун биз 21 ёшгача бўлган ёш юлдузлар тўгрисида сизларга маълумот берамиз.
 
7. Эрлинг Холанд
Ёши: 19
Ҳозирги клуби:”Боруссия Дортмунд”
Трансфер нархи: 45 млн евро
xoland
Эрлинг Холанд футбол сирларини “Брюне” академиясида ўргана бошлаган. Унинг отаси ҳам шу академияда таҳсил олган ва машҳур футболчи бўлиб етишган. 2016 йилда 15 ёшида асосий жамоада дебютини ўтказган Эрлинг илк мавсумида 16 та ўйинда майдонга тушган. 
 
2017 йил феврал ойида эса Холанд “Мольде” жамоасига ўтади. Унинг трансфер нархи 100 минг еврога баҳоланган. Июнь ойида эса янги жамоасида дебютини ўтказади ва илк голини август ойида уради. “Мольде” жамоасида Холанднинг устози Уле-Гуннар Сульшер эди. 
 
2019 йил 1 январида Холанд “Ред Булл Зальцбург” жамоасига ўтади. Биринчи ярим йилликда эрлинг 4 марта майдонга тушади ва атиги битта гол уради. Аммо 2019/2020 йилги мавсум бошланиши билан унинг фантастик ўйини ҳам бошланади. 21 та ўйинда 25 та гол уради. Уларнинг 8 таси Чемпионлар лигасида урилган. 
 
2019 йил 29 декабрида Дортмунднинг “Боруссия“си Эрлинг Холандни 20 млн еврога харид қилганини эълон қилди. 18 январда Холанд дебют ўйинидаёқ хет-трик қайд этди. “Аугсбург”га қарши ўйинда 56 дақиқада заҳирадан майдонга тушиб, 3 бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. Иккинчи ўйинида эса яна заҳирадан тушди ва бус афар дубл қайд этди. 1 феврал санасида учинчи ўйинида асосий таркибда маёнга тушди ва “Унион”га қарши кечган баҳсда набатдаги дублини қайд этди. 7 та гол уриши учун Холандга 8 та зарба керак бўлди. 
 
Совринлари: 2018/2019 йилги мавсум Австрия чемпиони, 2018/2019 Австрия Кубоги соҳиби
 
6. Маттейс де Лигт
Ёши: 20
Ҳозирги жамоаси: “Ювентус”
Трансфер нархи: 75 млн евро
De ligt
Голландиянинг “Абкауде” академиясида футбол сирларин ўрганишни бошлаган де Лигт орадан 3 йил ўтиб “Аякс”га келиб қўшилди. 2015 йилда жамоа билан профессионал шартнома имзолади. Дебют ўйини “Херенвен”га қарши ўйинда бўлади. Маттейс заҳира футболчиси эди. Жамоаси билан Европа лигаси финалига қадар боради. Финалда “Манчестер Юнайтед”га ютқазиб қўяди. Бутун мавсум давомида футболчи 24 та ўйинда майдонга тушади ва 2 та гол уришга муваффақ бўлади. 
 
2017/2018 йилги мавсумда эса жамоасининг асосий футболчисига айланади. Келаси мавсумда ҳам жамоа унинг хизматларидан унумли фойдалана бошлади. 2018/2019 йилги мавсумда “Аякс” билан ярим финалгача боради. Ярим финалда “Тоттенхэм” амстердамликларни турнирдан чиқариб юборади. Чемпионатда эса биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат кубогида ҳам зафар қучишади.
 
2019 йил июл ойида “Ювентус” футболчини 85 млнга харид қилди. 
 
Совринлари: 2018/2019 Голландия чемпиони, 2018/2019 Голландия Кубоги соҳиби
 
5. Кай Хаверц
Ёши: 20
Ҳозирги жамоаси: “Байер”
Трансфер нархи: 90 млн евро
KAy
Кай Хаверц футболчилар оиласида таваллуд топди. 2010 йилда оиласи билан бирга Леверкузенга кўчиб ўтади. У ерда “Байер” академиясида шуғуллана бошлайди. 2016/2017 йилги мавсумда ёшлар жамоасида ўз машғулотларни бошлайди. Кузда эса асосий жамоа мураббийлари эътиборига тушади. 15 октабрьда “Вердер”га қарши ўйинда дебютини ўтказади. Асосий жамоада дебют қилган энг ёш футболчига айланади. Ўшанда Кай 17 ёшда эди. Дебют мавсумида 28 та ўйин ўтказади ва 4 та гол уради. 
Бир мавсумдан сўнг эса, жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. 
 
Совринлари: ҳозирча йўқ.
 
4. Жоау Фелиш
Ёши: 20
Ҳозирги жамоаси: “Атлетико Мадрид”
Трансфер нархи: 100 млн евро
Felish
Фелиш Португалиянинг Визеу шаҳрида таваллуд топган.  6 ёшида уйдагилари уни “Пештиньяш” академиясига беришади. Бир йилдан сўнг эса Португалиянинг энг яхши жамоалари ёш Жоауга қизиқа бошлашди. Фелиш “Порту”ни танлади. Аммо у ерда Фелишни жудаям нимжон дея ҳисоблашди ва раҳбарият билан муаммолар келиб чиқа бошлади. 15 ёшида “Порту”ни “Бенфика”га алмаштирди.
 
2016 йил сентабрь ойида Жоау Фелиш лиссабонликларнинг иккинчи жамоасида дебютини ўтказади. 15 сентабрь санасида эса ўзининг илк голини уради. Илк мавсумида “Бенфика Б” жамоасида 13 ўйинда 3 та гол урди. Кейинги мавсумни ҳам шу ерда ўтказиб, 17 ўйинда 4 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 
 
2018/2019 йилги мавсум бошида асосий жамоа билан машғулотлар ўтай бошлади. 2018 йил 18 августда дебютини нишонлади. Португалиялик футболчи секин-аста жамоанинг асосий футболчисига айлана бошлади. 2019 йил апрел ойида Европа лигасида “Айнтрахт” дарвозасига 3 та гол урди ва турнир тарихида хет-трикка эришган энг ёш футболчига айланди. 
 
Ёз ойида эса Фелиш “Атлетико”га 126 млн евро эвазига келиб қўшилди. Шундан бери жамоа билан 24 та ўйин ўтказиб, 4 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
 
Совринлари: 2018/2019 Португалия чемпиони, 2018/2019 Миллатлар Кубоги соҳиби
 
3. Трент Александер-Арнольд
Ёши: 19
Ҳозирги жамоаси: “Ливерпуль”
Трансфер нархи: 110 млн евро
Trent Aleksander
Трент Александер-Арнолд “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади. Брендан Роджерс футболчини 16 ёшида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушира бошлаган. 
 
2016 йил 25 октабрьда эса Лига Кубогида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда дебютини ўтказади. Илк мавсумида 12 та ўйинда майдонга тушади. 
 
2017/2018 йилги мавсум бошида Натаниэл Клайн жароҳат олгани боис, Трент Александер майдонга кўпроқ тушадиган бўлди. 
 
2018/2019 йилги мавсумни эса жамоанинг асосий ўнг қанот ҳимоячиси сифатида бошлайди. Ўша мавсумда “Ливерпуль” билан бирга Чемпионлар лигасида зафар қучди. Ярим финалда “Барселона”га қарши ўйинда Дивок Оригига бурчак зарбасидан тўпни оширган айнан Трент Александер эди. Ўша гол “қизиллар”га финалга чиқиш эшиклари очди. 
 
Ушбу мавсумда эса Александер-Арнолд 31 та ўйинда майдонга тушди. Мавсум сўнггида эса Англия чемпиони бўлиши мумкин.
 
Совринлари: 2018/2019 йилги Чемпионлар лигаси, 2019 йилги УЕФА суперкубоги, 2019 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби. 
 
2. Жейдон Санчо
Ёши: 19
Ҳозирги жамоаси: “Боруссия Дортмунд”
Трансфер нархи: 120 млн евро
Sancho
Санчо футболдаги илк қадамларини “Уотфорд” академиясида қўя бошлаган эди. “Манчесер Сити” футболчига жиддий қизиқиш билдириб, 172 минг еврога сотиб олади. “Шаҳарликлар” футболчига ўзини кўрсатиши учун имкон бермади. 2017 йилда Санчо “Боруссия” сафига ўтди. Унинг трансфер нархи 8 млн еврони ташкил этди. Жейдон “Боруссия” сафида тўп сурадиган илк англиялик футболчи ҳисобланди. 
 
2018/2019 йилги мавсумдан бошлаб дортмундликларнинг асосий таркиб футболчисига айланди. Ушбу мавсумда эса Санчо 27 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди. 
 
Совринлари: 2019 йил Германия суперкубоги соҳиби
 
1. Килиан Мбаппе
Ёши: 21
Ҳозирги жамоаси: “ПСЖ”
Трансфер нархи: 200 млн евро
Mbappe
Мбаппе профессионал фаолиятини Франциянинг “Бонди” жамоасида бошлайди. Кейинчалик эса “Монако” академиясига ўтади. Мбаппе у ерда ўзини энг яхши тарафдан кўрсата бошлади. 
 
2015 йил декабрь ойида асосий жамоадa дебютини ўтказади. “Кан”га қарши ўйинда энг охирги дақиқаларда футолчига имконият берилади. 
 
2016/2017 йилги мавсумда футболчи жамоанинг асосий футболчисига айланди. “Монако” билан фантастик ўйинларни ўтказган Мбаппе 2017 йил ёзида “ПСЖ” сафига ижара асосида ўтади. Янги жамоасида ҳам асосий таркиб футболчисига айланди. 44 ўйинда 21 та гол урган футболчидан жамоа раҳбарияти миннатдор бўлди. 2018 йилда эса жамоа унинг трансферини бутунлай сотиб олди. Футболчи парижликлар учун 145 млн еврога тушди. 
 
Ҳозирги кунда Мбаппе дунёнинг энг яхши ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. Ёшига муносиб бўлмаган ўйин кўрсатадиган футболчининг хизматларига “Реал” жиддий қизиқиш билдиряпти. 
 
Совринлари: 2016/2017, 2017/2018, 2018/2019 Франция чемпиони, 2017/2018 Франция лига Кубоги, 2017/2018 Франция Кубоги, 2019 Франция суперкубоги, 2018 йил Жаҳон чемпиони. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kenjebaev
13/02/2020 23:02
4. Жоау Фелиш расми хато кетган