Энг тезкор футболчи Зидан билан келишиб олмоқчи

“Боруссия” таркибида тезкор бўйича рекорд ўрнатган Ашраф Ҳакими ўзи тегишли бўлган “Реал” раҳбарияти билан музокарага тайёргарлик кўряпти.

Ёзда бу футболчининг икки йиллик ижара муддати ўз ниҳоясига етади.

- Мавсум охирида  “Реал” раҳбарияти билан гаплашамиз. Ашраф ҳозиргидек ҳар бир учрашувда майдонга чиқишни истайди. У учун футбол ўйнаш биринчи ўринда. Мадрид клуби Ҳакимининг ўйинини кузатиб бораётганидан хабаримиз бор. Гаплашиб кўрамиз ва шундан сўнг футболчининг “Реал”даги келажагига борасида бир қарорга келамиз, - деди ҳимоячининг агенти.

“Боруссия”да юқори савияда ўйнаётган футболчига ПСЖ, “Ювентус”, “Челси” ва “Бавария” каби гранд клублардан таклиф бўлмоқда.

Ашраф Ҳакими: Овора бўлма, етолмайсан!

“Боруссия”да янги юлдуз. У Жейдон Санчодан зўр экан

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)