Энг кучли стол теннисчиларимиз аниқланди

Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт саройида стол тенниси бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда юртимизнинг турли ҳудудидан келган юздан зиёд теннисчилар иштирок этди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида Зоҳид Кенжаев ва Рима Гуфранова барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

photo_2019-12-06_11-05-28

Жуфтликлар ўртасида И.Султонов ва А.Носирхўжаев тандеми ўғил болалар ўртасида ғолиб бўлган бўлса, Р.Гуфранова ҳамда Р.Хўжаева дуэти мамлакат чемпионига айланди. Аралаш жуфтлик беллашувларида З.Кенжаев ва К.Холиқова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, чемпионат доирасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан мураббийлар кенгаши йиғилди. 

photo_2019-12-06_11-06-12

Унда, жорий йилги спорт мавсумида эришилган ютуқ ва камчиликлар, мураббийларнинг самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма киритиш учун терма жамоа аъзоларининг маҳоратини ошириш бўйича мураббийларга алоҳида кўрсатмалар берилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)