Энг кўп мухлис водий дербисида. Қолган марказий ўйинлар эса ишқибозлар ташрифи билан мақтана олмайди
Ads

17-18 август кунлари Суперлиганинг 17-тури ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларини тақдим этади.

Тур ўйинларига жами 34875 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 4982ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Андижондаги “Андижон” – “Навбаҳор” беллашувида қайд этилди - 10322.

611566187722

Энг кам ишқибозлар Тошкент шаҳрида. “Бунёдкор” – “Металлург” баҳсини 2162 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан томоша қилди.

Аввалги турда Жиззахда ишқибозлар сони ортиб бораётганини маълум қилгандик. Бу сафар эса Навоийда ҳам томошабинлар аввалгиларга нисбатан кўпроқни ташкил этади. “Қизилқум” – “Динамо” баҳсини кўриш учун стадионга 5500 одам келган.

SPORTS.uz талқини бўйича Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

Қуйида 17-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Андижон” – “Навбаҳор” 0:1. 10322 томошабин

“Бухоро” – “Сўғдиёна” 1:1. 5561 томошабин

“Қизилқум” – “Динамо” 2:1. 5500 томошабин

АГМК – “Пахтакор” 0:3. 4360 томошабин

“Қўқон-1912” – “Сурхон” 2:1. 3750 томошабин

“Локомотив” – “Насаф” 1:0. 3220 томошабин

“Бунёдкор” – “Металлург” 1:0. 2162 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
19/08/2019 20:46
Илгари СА сайтида хам мухлислар ташрифига катта эьтибор б/н карашиб бу мавзу кенг ёритиларди.
Сунгги пайтларда Тошкент клублари учрашувларида мухлислар ташрифи кескин камайиб кетиши туфайли бу мавзу тапа-так ёпилди.
Спортс.уз га рахмат барча клубларга бир хил этибор бериб холис ма'лумот беришдан чарчаманглар.
СА сайти афсуски факат Пойтахт клублари у/н ...............
АФСУС.
&
Navbahor1996
19/08/2019 20:39
Андижон фан кулиби хеч кандай тош отмади. Факат трибуна тарафдан чикаетганлар отди.
Куриклаш хизмати ходимлари мухлисларни но тугри чикаришди. Сайта утирволиб сукинмасдан инсониликни йукотмайлик.
Абдусамат Жураев
19/08/2019 16:53
Даров тугирлаб куйибсилада шовозлар хатони глаксий с + 10 телф манга бераверинглар ду сафар