Энг кекса Олимпиада чемпионини биласизми?

Ҳозирда ҳаёт бўлган Олимпия чемпионларининг энг кексаси – венгриялик Агнеш Келети 100 ёшлик юбилейини нишонлади. У 1921 йил 9 январда Будапештда тавллуд топган.

Агнеш спорт гимнастикаси билан тўрт ёшлигидан шуғуллана бошлаган. 16 ёшлигида эса мамлакат чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Унинг Олимпия ўйинларида иштирок этиш орзуси 1940 йилда ушалиши керак эди, аммо бунга бошланиб кетган уруш ҳалақит берди.

111_2

1952 йилда Хельсинкида бўлиб ўтган Олимпиадада 31 ёшли гимнастикачи битта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди. Тўрт йилдан кейин эса спортчи Мельбурнда Олимпия ўйинларинг тўртта олтин ва иккити кумуш медали билан тақдирланди.

Бундан ташқари Агнеш Келети 1954 йилда жаҳон чемпионатида биттадан олтин, кумуш ва бронза медали соҳибаси ҳам бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)