Энди у Гвардиолага керак эмас!

“Манчестер Сити” ёши ўтиб бораётган ва жароҳатлардан азият чекаётган Серхио Агуэронинг ёзда тугайдиган шартномасини янгиламайдиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” 32 ёшли футболчининг эркин агент сифатида бошқа жамоага кетишига йўл қўйиб беради. Клуб ҳозирдан аргентиналик ҳужумчига жамоа қидирмоқда.

“Манчестер Сити” тарихида энг кўп гол урган Агуэро жорий мавсумда атиги бешта учрашувда майдонга тушиб ўзини кўрсата олмади.

Агуэрога ПСЖ устози Маурисио Мочеттино қизиқаётганини таъкидлаш жоиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар