Энди Роналдунинг исми Пеле ва Пушкаш билан бир қаторда тилга олинади

“Ювентус” форварди Криштиану Роналду кеча Евро-2020 саралаши доирасида Украинага (2:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда Португалия терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, бу 34 ёшли футболчи учун профессионал фаолиятидаги 700-гол бўлди. Шу тариқа у футбол тарихида 700 талик довондан ошган 6-футболчига айланди.

Маълумот учун, бундан аввал Ромарио, Пеле, Йозеф Бицан, Герд Мюллер ва Ференц Пушкашлар 700 та гол уришга муваффақ бўлишган.

ронал

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар