Эмери 3 та клубнинг таклифини рад этди

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Унаи Эмери 3 та клубдан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 48 ёшли испаниялик мутахассис “канонирлар” сафидан истеъфога чиқарилгач, у билан биринчи бўлиб “Эвертон” алоқага чиққан.

Бундан ташқари Эмерига шунингдек Хитой Суперлигасининг 2 та клуби ҳам таклиф билдирган.

Эмери юқоридаги таклифларнинг барчасига рад жавобини берган. Чунки, у совринлар учун курашадиган жамоа билан ишламоқчи.