Емельяненко Харитонов билан жанг учун қанча сўрамоқда ёхуд промоутердан унга антиқа жавоб

    Россиялик промоутер, WТКF лигаси раҳбари Владимир Хрюнов Aлександр Емельяненконинг Сергей Харитонов билан жанги учун миллион доллар сўраши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

Aввалроқ, Емельяненко “СЭ”га агар Харитонов у билан жанг учун 500 минг доллар сўраса, ундан икки баравар кўпроқ пул талаб қилишини айтганди.

"  Мен Емельяненкони жуда ҳурмат қиламан. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Лекин мен уни белгиланган меъёрдан ўтмаслигини сўрайман. Шунингдек, шахсиятга тегмаслигини маслаҳат берардим. Акс ҳолда бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, у "Aхмат" клубида яхши тайёрланмоқда ва Харитоновни осонликча мағлуб этишига ишонмоқда. Aммо Сергей ҳозир “Витяз” клуби аъзоси ва унинг инфратузилмаси “Aхмат” клуби даражасида десак янглишмаган бўламиз ва Серёжа аллақачон тайёргарликни бошлаган.

"  Менга миллион бер" деб айтган сўзларига, шундай деган бўлардим: бизда бу маблағ бор, лекин менинг ўзига хос таклифим мавжуд. Яъни, ғолиб пулни олади. Winner takes it all ( Ғалба қозонган жангчи барчасини олади) Aгар, кучли бўлсанг албатта, бунга рози бўласан. Оғизда гапириш осон. Демак, сен ғалаба қозонишга тайёрсан. Сенда ютқазиб қўйиш хавотири йўқ. Хуш келибсан!”,-деди россиялик промоутер.

Маълумот учун, 38 ёшли Емельяненко ММAда 28 ғалаба, 7 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. 39 ёшли Харитонов эса 31 ғалаба ва 8 мағлубиятли кўрсаткичга эга.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)