Емельяненко 12 ёшли Кадиров билан машғулот ўтказди

Аралаш яккакурашлар жангчиси Александр Емельяненко Чеченистон Республикаси етакчиси Рамзан Кадировнинг ўғли билан машғулот ўтказди. Емельяненко бу ҳақида ўзининг инстаграмида хабар бериб видео чоп этди.

Ушбу видеода Емельяненко 12 ёшли Адам Кадировга қай тарзда ҳимояланиб, ҳужум қилиш кераклигини ўргатаётгани маълум.

Айтиб ўтиш жоизки, Александр февраль ойидан буён Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида машғулотлар ўтказиб келмоқда. У 24 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Магомед Исмаиловга қарши жангга тайёргарлик кўрмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)