Элина Свитолинага ҳам коронавируснинг зарари тегди
Хабарингиз бор, Калифорниянинг Индиан-Уэллс шаҳрида 9-22 март кунлари аёллар ўртасида ўтиши керак бўлган "Indian Wells WTA Premier Mandatory" мусобақаси коронавирус сабаб бекор қилинган эди.
 
Шу тариқа, теннисчиларга очко ҳам берилмайди ва шу билан бирга ўтган йилги рейтинг очколарини ҳам ҳимоя қила олмайди.
 
Бу эса бир қатор теннисчиларнинг рейтинг жадвалидаги ўринларини пасайишига сабаб бўлади. Украиналик теннисчи Элина Свитолина мазкур ҳолат сабаб рейтинг жадвалининг кучли бешлик билан хайрлашади ва олтинчи поғонага тушиб кетади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)