Элина Свитолина украиналик теннисчилардан ўзиб кетти
Украиналик теннисчи Элина Свитолина “Катта дубулға” туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Элина "US Open" турнирининг 1/4 финал босқичида британиялик Йоханна Контага қарши кортга чиқди ва ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
Шу тариқа Свитолина ярим финалда америкалик Серена Уильямс ёки хитойлик Цзян Ван билан куч синашадиган бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)