Элина Свитолина учун рақиб ким бўлиш аҳамиятга эга эмас
Украиналик теннисчи Элина Свитолина Америка очиқ чемпионатининг тўртинчи даврасида мезбонлар вакили Мэдисон Кизга қарши баҳс олиб борди.
 
Яккалик баҳсларининг ушбу босқичида Элина рақибини 7:5, 6:4 ҳисобида енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Шу тариқа Свитолина "US Open" биринчилигининг навбатдаги босқичида британиялик Йоанна Контага қарши баҳс юритади. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)