Элина Свитолина таслим бўлди

Украиналик теннисчи Элина Свитолина Австралия очиқ чемпионатининг учинчи даврасида кутилмаганда имкониятни бой берди.

Мазкур босқичда Элина испаниялик Гарбин Мугурусага 1:6, 2:6 ҳисобида таслим бўлди. Гарбин учун бу ғалаба Мельбурн шаҳрида ўтаётган мусобақанинг тўртинчи давра йўлланмасин берди.

Энди испан гўзали "Australian Open"даги кейинги ўйинини голландиялик Кики Бертенс, ёки қозоғистонлик Зариной Диясга қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)