Элина Свитолина таслим бўлди
Дунёнинг тўртинчи рақамли теннисчи украиналик Элина Свитолина Москва шаҳрида ўтказилаётган “ВТБ Кремль Кубоги” мусобақасидаги иштирокини якунлади.
 
Элина яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида россиялик Вероника Кудерметова томонидан 2:6, 6:1, 5:7 ҳисобида мағлуб этилди.
 
Энди Кудерметова нуфузли мусобақанинг чорак финалда ҳамюрти Ананастасия Павлюченковага қарши кортга чиқади.