Елена Рибакина иккинчи даврага йўл олди
Ads

Австриянинг Линц шаҳрида теннис бўйича WTA томонидан ташкил этилган "Upper Austria Ladies Linz" турнирида биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Унда қозоғистонлик Елена Рибакина ва сербиялик Никола Стоянович ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Елена тажрибали рақибини 7:6, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Энди қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада германиялик Анна-Лена Фридзамга қарши чорак финал йўлланмаси учун куч синашади.