Елена Остапенконинг навбатдаги рақиби маълум
Ads
Австриянинг Линц шаҳрида теннис бўйича "Upper Austria Ladies Linz" турнирида Елена Остапенко мусобақанинг илк даврасидан омадли ўтиб олди.
 
Латвиялик теннисчи германиялик Тамара Корпачга қарши кортга чиқиб, рақибасини 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа Остапенко иккинчи босқичда франциялик Ализе Корнега қарши баҳс олиб борадиган бўлди.