Элдор Шомуродовни мухлислар Яман ва Сингапурга қарши ўйинларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топишди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 3, 4-туридан ўрин олган Яман ва Сингапурга қарши учрашувларда майдонга тушди.

Яман Тошкентда 5:0 ҳисобида таслим этилди. Сингапур эса ўз майдонида 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

8711570729878

Мана шу учрашувларнинг энг яхшисини аниқлаш учун сайтимизнинг телеграм каналида сўровнома ўтказилди. Унда 2252 нафар одам иштирок этди.

Энг кўп овоз катта устунлик билан Элдор Шомуродовга берилди – 72. Иккинчи ўринда Одил Аҳмедов қайд этилди – 9. Кучли учликни Жалолиддин Машарипов якунлади – 5.

Қуйида сўровнома натижалари билан танишинг:

Безымянный_9

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
17/10/2019 15:01
Шархловчилардиям овозга қӯйинглар яна шархласинми йӯқми деб илтимос силардан спортуз ходимлари
Mirzaev Bazarbay
18/10/2019 16:32
Ахбор акани эшитсак футбол куриш мазза эди.Хозиргилар....сааааал яхши уйнаса осмонга олиб чикади,уйин тугамасдан очколарни хисоблашна утадимией ва х.

Минбар

Барча блоглар