Элдор Шомуродовга Германия ва Россия клублари 10 млн евро таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футболчининг вакили Қаҳор Мўминов Sports.ru сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳамюртимизга Германиянинг "Штутгарт" ва Россиянинг ЦСКА клуби қизиқиш билдирмоқда ва бу жамоалар Шомуродов учун 10 миллион евро беришга тайёрликларини билдирган. Лекин бу масала қишда ҳал этилмайди.

Қолаверса, Элдор ва унинг оиласи Топ-клублар таклифини кўриб чиқишини билдирган. Шунинг учун бу трансферга кейинроқ қайтилишини билдирган футболчининг вакили.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Умаржон Ғойифов
16/10/2019 19:19
Элдор ука Германиядан фақат Бавария ёки Борруссия Дортмунтдан таклиф бўлса ўтгин. Лекин АПЛни хар қандай клубига ўтсанг бўлади. Ишларингга омад.
&
Surxon turon
16/10/2019 16:29
Шу темпта кетса унданам яхшироқ таклифлар тушади шошилмагани яхши
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
16/10/2019 16:10
элдор кучли жамоага ўтади
Siroj Bobonazarov
16/10/2019 15:52
Vayyy bliiiii