Элдор Шомуродов

Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Европага йўл олмоқчи. Футбол агенти Герман Ткаченко Шомуродовнинг ёзда Россия чемпионатини тарк этмоқчи эканини айтди.

- Бизнинг мақсадимиз аниқ – ёзда кетмоқчимиз, албатта, клубдагилар хафа қилмаган ҳолда. Аммо Россия клубларидан бўлган таклифларни кўриб чиқмаймиз. Ғарбга кетмоқчимиз. Европадан аниқ таклифлар бор.

Қишда ҳам чорловлар бўлди. Бироқ клуб уларни кўриб чиқмади. Биз уларнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Чунки бу пайтда «Ростов»нинг футболчиларни сотмаслик ва таклифларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи бор.

Ёзда эса вазият бошқача бўлади. Биз кучлироқ чемпионатга ўтмоқчимиз. Клуб қарор қабул қилишга ҳақли, бироқ футболчини яхши пулга сотишга келишганмиз. Буни биргаликда муҳокама қиламиз, – деди Ткаченко.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ростовликлар билан январь ойида 5 йиллик янги шартномани имзолаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Egamov
03/03/2020 16:27
Ajomas Germaniya bundesliga jamoalaridan birontasiga o‘tsa, Lepcig, Wolsfurg,