Элдор Шомуродов жамоаси бугун

Бугун Италия А Серияси 5-туридан ўрин олган "Женоа" - "Интер" баҳси бўлиб ўтади.

Кўпчилик "эл-класико"ни кутганидек, мазкур баҳсни ҳам сабрсизлик билан кутмоқда. Чунки мезбонлар сафида Элдор Шомуродов фаолият юритмоқда. Беллашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Генуяликлар футболчиларда коронавирус аниқлангани учун битта кам ўйин ўтказган. Улар 3 турда уч хил натижа билан 4 очко тўплаган ҳолда, 12-ўринни банд этишди. Антонио Конте шогирдлари эса, 7 очко жамғариб, 6-поғонада.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)