Элдор Шомуродов ҳақида нима дейишяпти?

Россия премьер-лигасида муваффақиятли тўп сураётган ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида мутахассислар, футболчилар, мураббийлар, агентлар томонидан кўплаб илиқ фикрлар  билдирилмоқда.

Sports.uz портали жорий мавсумда Элдор Шомуродов ҳақидаги энг қизиқ ва эътиборга молик фикрларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Герман Ткаченко, ProSports Management компанияси раҳбари, Фёдор Смоловнинг агенти

“Сельта” бизга Шомуродовни сўраб, мурожаат қилганди. “Буни иложи йўқ!”, деб ўрнига Смоловни тавсия қилдик. Ўхшаб қолди.

large_19

Денис Симаненков, soccer365.ru блоггери

“Ростов”нинг ўзбек ҳужумчиси 6 октябрь куни ЦСКА қарши юқори савияда ўйин намойиш этиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди. Ўшандан кейин Элдор терма жамоада ҳам кўп гол урди.

Ринат Билялетдинов, таниқли мураббий

Шомуродов - зўр ўйинчи. Лекин бу “Ростов”нинг Чемпионлар лигаси йўлланмасига жиддий даъвогарлик қилишига камлик қилади. Шунга қарамай, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, исталган вақтда омад кулиб қолиши ҳам бор.

01A04b15675769335874_b

Livesport.ru портали

Дзюбанинг энг хавфли рақобатчиси – Элдор Шомуродов. Лекин у “Ростов”ни тарк этиши мумкин. Шартномаси 2024 йилгача тузилганига қарамай, футболчининг агенти Герман Ткаченко ёзда Элдорнинг Европага кетишини айтмоқда. Лекин мавсум охиригача Элдор тўпурарга айланиб, янги жамоаси билан тузиладиган шахсий шартномасини янада яхшилаш учун имкониятларини кенгайтириб олиши ҳам мумкин.

Томислав Дуймович, хорватиялик футбол агенти

Элдор Шомуродов “Ростов”га жуда катта фойда келтиряпти. Аслида жамоа ҳужумига унга ёрдам берадиган футболчи олиш керак. Лекин Шомуродовнинг якка ўзи ҳаммасининг уддасидан чиқмоқда. Мен учун “Ростов” Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олса, Шомуродовнинг Европа топ-клубларига қарши қандай ўйин кўрсатиши жуда қизиқ бўларди.

Александр Веряскин, “Сочи” таҳлилчиси

Элдор Шомуродов вазиятлардан фойдаланишда кучли.

Артём Дзюба, “Зенит” тўпурари

Кураш тугагани йўқ. Элдор Шомуродов – жуда яхши ҳужумчи, менга ёқади. Бизнинг пойгамизга Сардор Азмун ҳам қўшилиши мумкин. Курашамиз.

68676d3ce6252e7a45c1d1c2e8d838905da96d21ce4ee087402247

Глеб Чернявский, sports.ru блоггери

Шомуродов – Россия премьер-лигаси супер юлдузи. Ҳаммага гол уряпти ва паловни паққос туширмоқда.

rue5d2520e283

Элдорни Жозе Моуриньо ҳам билади. Уларни Герман Ткаченко таништирган.

50585238_161044148217439_1864842928523348946_n

Герман Ткаченко, ProSports Management компанияси раҳбари, Шомуродовнинг агенти

Шомуродов масаласида, тан олишим керакки, кўплаб немис клублари билан алоқадамиз.  

Биз ростовликларни хафа қилиш фикридан йироқмиз. Лекин ёзда кетмоқчимиз. Биз Россия премьер-лигасидан келаётган таклифларни кўриб чиқмаймиз. Мақсадимиз Ғарб чемпионатларига ўтиш. Ҳозир ҳам аниқ таклифлар бор.  

Шомуродов европалик футбол агентлари кузатувида!

Моуриньо Шомуродовнинг тўпурарлар баҳсида ғолиб чиқишига ёрдам беради

Ана холос! Шомуродовни энг зўр ҳужумчилар қаторига қўшишмади

Шомуродовга қизиқиш билдирган “Шальке” “Барселона”дан футболчи сўраяпти

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshodbek Yuldashev
17/06/2020 14:31
Тқаченконинг жавоби йоқди менга! РПЛдан келаётган таклифларни кўриб чиқмаймиз биз европага кетамиз. Зўр офарин, ўзини жиғилдонини ўйледиган агент бўлганда рпл да судраб юрарди.
Расулжон Тоштемиров
18/06/2020 10:58
Шомуродов Шомуродов Шомуродов жонга тегди узи нимани койилати
23/06/2020 14:46
Хавас қилинг, хасад эмас. Хар холда юртдошиз.
Расулжон Тоштемиров
15/07/2020 19:57
Мен хавас киламан лекин тушинг юлдузлик касалига чалинди деб уйлайман умуман уйини чикамаябди ахир феврал уртасида гол урган хучумчи гол Уриш керакми
Rustam Raxmatullaev
17/06/2020 14:33
Sarlovxani juda oshirib yuboribdi. Ex attang shuncha...