Эл Яквинта: Фергюсон Хабиб билан жанг қилишга лойиқ жангчи
Ads

Аралаш яккакурашлар жангчиси Эл Яквинта UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов - Тони Фергюсон қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Умид қиламанки, яқин орада биз Фергюсон - Нурмагомедов баҳсидан баҳраманд бўламиз. Тони Хабибга қарши жанг қилишга лойиқ деб ўйлайман.

Шу қатори, Фергюсон чемпионлик камари учун курашишга тайёр жангчидир, - дея иқтибос келтирмоқда Яквинтанинг сўзларидан BJPenn нашри.

Эслатиб ўтамиз, UFC 223 турнири доирасида Эл Хабибга имкониятни бой берганди.