Эктор Купер жароҳат олган Достонбек Ҳамдамов ўрнини тўлдириш учун

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 28 май - 12 июнь кунлари йиғин ўтказиб, йиғин доирасида Туркия, КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати бир оз аввал эълон қилинди.

Аввал бошда мазкур рўйхатда "Пахтакор" аъзоси Достонбек Ҳамдамов ҳам бор эди. Аммо у жароҳат олгани сабабли рўйхатга киритилмади. Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер Достонбек Ҳамдамов ўрнини тўлдириши учун "Бунёдкор" клубидан Хуршид Ғиёсовни йиғинга жалб қилди.

"Бунёдкор"нинг 24 ёшли футболчиси сўнгги турларда ажойиб ўйин намойиш қилиб, мухлису мутахассисларнинг эътиборига тушиб келаётганди. Эктор Купер ҳам Хуршид Ғиёсовни синаб кўришга қарор қилди.