Эдди Хирн:

Matchroom раҳбари Эдди Хирн WBA, WBO ва IBF йўналишларининг оғир вазн тоифасидаги чемпион Энтони Жошуанинг Кубрат Пулевга қарши жанги коронавирус пандемияси туфайли қолдирилиши мумкинлигини айтди.

"Энтони ўзининг навбатдаги жангини Буюк Британияда ўтказишини истади. 20 июнгача ҳали кўп вақт бор, бу сана бизнинг режаларимиздан ўрин олган. Биз "Тоттенхем" футбол клуби раҳбарияти билан гаплашдик.

Aлбатта, Премьер-лиганинг қарори муҳим рол ўйнайди. Режалар янги саналарни тасдиқлашдир. Бизда 2 май куни бўлиб ўтадиган Уайт ва Поветкин ўртасида жанг бор. Шунингдек, Чисора ​​ва Усик жанги 23 майга белгиланган. Ва Жошуанинг иштирокидаги жанг 20 июнда. Ушбу тадбирларнинг барчасини қолдирилиши мумкин.

Назарий жиҳатдан Энтонининг жанги июль ойида бўлиб ўтиши мумкин. Аммо уни 20 июнь куни ўтказишга умид қиламиз ",-деди Хирн

Эслатиб ўтамиз: Ушбу жанглар Манчестер, Лондон шаҳрида жойлашган стадионларда ўтказиш кўзда тутилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар