ЕЧЛ.

УЕФА Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Ференцварош" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Эътиборлиси, дастлаб Венгрия чемпионлари ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Аммо якунда Роналду ва Моратанинг голлари туринликларга ғалаба келтирди. 

Ювентус

  • Криштиану Роналду 35'
  • Альваро Мората 90'

UEFA ЧЛ "G" гуруҳи 4-тур

25/11/2020, 01:00

2
:
1
Тугади

Ференцварош

  • Мюрто Узуни 19'

Стадион: Allianz Stadium 0 томошабин

Бош ҳакам: Daniel Siebert

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Кьеза огоҳлантирилди. 

  • 90+'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората ҳисобни жамоаси фойдасига оғдирди. 

  • 90+'

    Ўйиннинга асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Рабьодан ҳам ҳужумдаги фол.

  • 85'

    Кьеза ҳужумда қоидани бузди. 

  • 83'

    Бентанкур ва Артур ўрнига Рабьо ва Ремзи майдонга тушмоқда. 

  • 80'

    Данило сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 77'

    Моратанинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

  • 73'

    Куадрадонинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 70'

    Боли Нгуен ўрнига майдонга ташланди. 

  • 67'

    Сигер сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 64'

    Мората яхши имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 62'

    Дибала, Бернардески ва Маккенни ўрнига Кулусевски, Кьеза ва Мората майдонга ташланди. 

  • 62'

    "Ференцварош"нинг яна бир бурчак зарбаси осонлик билан қайтарилди. 

  • 59'

    Бернардескининг навбатдаги зарбасини дарвозабон аранг қайтарди. 

  • 54'

    Роналдунинг олис масофадан берган зарбаси ҳам ҳимоячилар томонидан тўсиб қолинди. 

  • 49'

    Бернардескининг зарбаси блокланди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Роналду ҳужумда фол ишлатди. 

  • 40'

    Бентанкурнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 37'

    "Ференцварош"нинг бурчак зарбасини яна ҳимоячилар қайтарди. 

  • 35'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 

  • 33'

    Роналдунинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 29'

    "Юве"нинг бурчак зарбасидан сўнг Данило боши билан тўпни дарвзага йўллади. 

  • 26'

    Зубков бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 22'

    Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 19'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Узуни ҳисобни очмоқда. Нгуендан голли узатма. 

  • 17'

    "Ювентус" тўпни назорат қилишда давом этмоқда. 

  • 14'

    Дибаланинг пастки бурчакка берган зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 

  • 12'

    "Ференцварош"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолди. 

  • 10'

    Сигер рақиб ярим майдонида қоидани бузди. 

  • 7'

    Куадрадонинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

  • 3'

    Маккенни ҳужумда қоидани бузди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Ювентус" ва "Ференцварош" учрашуви старт олиш арафасида. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)