ЕЧЛ плей-оффида кўриниш бермайдиган футболчилардан тузилган «Лазарет» рамзий жамоаси

Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақаси ўзининг энг қизғин палласига киради. Афсуски, жамоаларда йўқотишлар етарлича. Агар уларни бир жамоа қилиб жамласак, «Лазарет» турнир фаворитига айланиши турган гап.

Дарвозабон:

Роман Бюрки («Боруссия Дортмунд»; Швейцария)

1212а

Дортмунд клуби асосий дарвозабони сўнгги бор 22 январь санасида майдонга тушган эди. Унинг ўрнини ҳозирча Марвин Хитс эгаллаб турибди. Уни клуб ЕЧЛ ва Бундеслиганинг ўйинларига рўйхатдан ҳам ўтказмаяпти. Катта эҳтимол билан у учун мавсум якунланди.

Ҳимоячилар:

Дани Карвахал («Реал Мадрид»; Испания)

1212пошеоп

ЕЧЛда 4 бор ғалаба қозонган Дани учун 2020/21 йилги мавсум жуда омадсиз келди. У 3 бор сафдан чиқишга мажбур бўлди. Қаҳрамонимиз умумий ҳисобда 100 кун футболсиз қолиб кетди. Катта эҳтимол билан у «Аталанта»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Испан нашрларининг маълум қилишича, Зидан жавоб учрашувида ҳам Карвахални асосий таркибда майдонга туширмоқчи эмас.

Серхио Рамос («Реал Мадрид»; Испания)

1212пкеопе

Катта эҳтимол билан Рамос учун бу «Реал»даги сўнгги мавсум бўлади. «Эл капитано» жамоа билан янги шартнома имзолагани йўқ. Шифокорлар Рамосни жароҳати жиддий эканлиги ҳақида хабар берди. Маълумотларга қараганда, апрелнинг ўрталарига қадар Серхио Мадрид клубига ёрдам бера олмайди. Бундан кўриниб турибдики, Рамос агар «Реал» ярим финалга қадай етиб келсагина майдонда кўриниш бериши мумкин.

Вирджил ван Дейк («Ливерпуль»; Голландия)

1212лщплщпепе

Аслида, лазаретдаги ҳимоячиларнинг барчасини «Ливерпуль»дан танлаб олишимиз мумкин эди. Жо Гомес, Жоэл Матип, Фабино бемалол рамзий жамоамизни безаб бериши мумкин. Улар орасидан яқиндагина «олтин тўп» учун жиддий кураш олиб борган голландни танлаб оламиз. Виржил учун деярли мавсум якунланди. Унинг қадри қандай баланд эканлигини ҳозир «мерсисайдликлар» жуда яхши ҳис этишмоқда.

Хуан Бернат  (ПСЖ; Испания)

1212клщрщенлрен

Хуан ҳимоячиларимиз орасида ЕЧЛда зафар қучмаган ягона футболчи. Ўтган йили испан бу совринга жуда яқин келди, аммо «Бавария» омадлироқ чиқди. У сентябрда тизза суякларининг синиши билан шифохонага ётқизилди. Бернат «Барселона»га қарши ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур.

Ярим ҳимоячилар:

Аксель Витсель («Боруссия Дортмунд»; Бельгия)

1212пзщклщпкеп

«Боруссия»га плей-оффда жуда қийин бўлади. Клуб асосий дарвозабони йўқотди. Кейинроқ ўйин темпини белгилаб берувчи Витсель ҳам фойдасиз футболчига айланди. Аксел олган жароҳат жуда жиддий. Шифокорларнинг айтишича, ҳатто Европа чемпионати ҳам Акселсиз ўтади.

Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»; Бельгия)

Бошқа бир бельгияликда аҳвол анча яхшироқ. У «Боруссия М» билан илк ўйинни ўтказиб юборади, бироқ жавоб учрашувини асосий таркибда бошлайди. Пеп ўтган мавсумда Кевин билан таваккал қилгани қимматга тушганини унутмаган. Шу боис, Де Брюйне «лазарет»ни биринчилардан бўлиб тарк этади.

Анхель Ди Мария (ПСЖ; Аргентина)

1212полкушопкеп

ЕЧЛ борасида чинакам профессионаллардан бири – Ди Мария ҳам «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. 2013/14 йилги ЕЧЛ финалининг энг яхши футболчиси Почеттинога муҳим баҳсда ёрдам бера олмайди. Мураббий аргентиналикнинг ўрнини тўлдиришга уриниб кўради, бироқ бу осон бўлмайди. Анхель сўнгги мавсумларда Париж жамоасининг соядаги қаҳрамонига айланиб бўлган.

Ҳужумчилар:

Неймар (ПСЖ; Бразилия)

1212покркеркер

Ди Мария 7 февраль санасида жароҳат олган эди. 3 кун ўтиб Неймар сафдан чиқди. «Канн»га қарши муҳим бўлмаган баҳсда бразилиялик кескин қаршиликка учради. Оқибатда, «Камп Ноу»даги принципиал ўйинни ўтказиб юборади. Француз нашрлари ҳужумчини жавоб учрашувга қадар соғайиб кетишига ишонмаяпти.

Эден Азар («Реал Мадрид»; Бельгия)

1212плщкупокеопке

Азар «Реал»га Роналдунинг ўрнини эгаллаш учун ташриф буюрди, аммо ҳеч нарса кўрсата олмади. Бунга у олган жароҳатлар тўсқинлик қилгани рост. Умумий ҳисобда 10 бор шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этган вингер клуб тарихидаги энг омадсиз трансферга айланиб бормоқда. Ҳозир у олган жароҳат бир мунча енгил. Клуб шифокорлари март ойининг ўрталарида Эденни сафга қайтишини маълум қилишди.

Ансу Фати («Барселона»; Испания)

1212прлкелщкщлпке

Ўтган йил бошида Фати энг қиммат ёш футболчи сифатида мухлислар эътиборини қозонди. «Эл классико»да гол киритди ва клубнинг келажакдаги умидига айланди. Афсуски, ноябрь ойида олинган жароҳат Фатига панд берди. Тиззасидан олган жароҳати сабабли Ансу жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. У агар «Барселона» ПСЖдан ўта олсагина ЕЧЛда тўп суриши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)