Дзюдочилар учун маданий тадбир ташкил этилди (фотогалерея)

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорилкда Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли маданий тадбирлар ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган ҳафта камондан отиш ва каратэ бўйича терма жамоамиз вакилларига ўтказилган маданий тадбир бугун дзюдочиларимиз учун ташкиллаштирилди. Спорт фахрийлари, журналистлар ва таниқли санъат арбобларидан тузилган Токио-2020 Олимпиадаси учун қўллаб-қувватлаш гуруҳи бугун тушда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида жам бўлди. Шундан сўнг иштирокчилар терма жамоамиз вакиллари билан биргаликда автобусда тадбир ўтказиладиган “Ичан қалъа” меҳмонхонасига йўл олишди.

Меҳмонхонанинг маросимлар учун мўлжалланган ресторанида тадбирнинг бадиий қисми бошланди. Байрам дастури бошланишидан аввал МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев сўзга чиқиб, спортчиларимизга ўзларининг илиқ тилакларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Зиёда, Тоҳир Содиқов, таниқли сўз устаси Шукурулло Исроилов ўз ижод намуналарини спортчиларимизга тақдим қилишди.

Минбар

Барча блоглар