Дзюдо ва парадзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида дзюдо ва парадзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Бу йилги мамлакат биринчилигида 500 нафарга яқин дзюдочи жами 14 та вазн тоифасида татамига чиқади. Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилади ва куннинг иккинчи ярмида эркакларда -60, -66 кг, аёлларда -48, -52 ва -57 кг вазнларда Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ҳамда совриндорлари маълум бўлади.

Мусобақа кунлари парадзюдо бўйича ҳам Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Бугун парадзюдо баҳсларида эркаклар -60 ва -66 кг, аёллар эса -48 ва -52 кг вазнларда татамига чиқишади. Саралаш баҳслари ҳар куни соат 10:00да старт олади. Соат 17:00дан эса медаллар учун кечадиган финал беллашувлари бошланади. Шунингдек, бугун соат 16:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади.

4 декабрь кунги дастур:

Эркаклар (дзюдо): -60, -66 кг. Аёллар: -48, -52, -57 кг

Эркаклар (парадзюдо): -60, -66 кг. Аёллар (парадзюдо): -48, -52 кг

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар