Дунёнинг энг зўр мураббийи эълон қилинди

Франциянинг L’Équipe нашри “Реал”ни чемпионга айлантирган Зинедин Зиданни дунёнинг энг яхши мураббийи, деб эълон қилди.

Франциялик мутахассис нашр рейтингида “Ливерпуль”ни ўттиз йиллик танаффусдан сўнг чемпион қилган Юрген Клопп ва “Манчестер Сити”ни қудратли жамоага айлантирган Хосеп Гвардиолани орда қолдирди.

Зинедин Зидан даслаб, Мадрид клубини 2016 – 2018 йилларда бошқарган ва Ла Лига чемпионлиги ва Суперкубокда ғолиб бўлган. Шунингдек, Зидан қўл остида “Реал” уч маротаба Европа Чемпионлар лигаси, икки мартадан УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди. Энди ўтган йили яна “Реал”ни қабул қилиб олган Зидан мадридликларга навбатдаги Испания чемпионлигини тақдим этди.

rue13bcc2a357

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)