Дунёнинг энг бой спортчиларидан бири автоҳалокатдан сўнг, операция қилинди

Бугунги кунда фаолият олиб бораётган спортчилар орасида энг катта даромад эгаси ҳисобланган Тайгер Вудс куни кеча автоҳалокатга учради. Тўпиқ синиши ташхиси билан касалхонага олиб келинган гольфчининг операцияси муваффақиятли ўтгани хабар қилинмоқда. 

Гольф усталари Тайгерга хайрихоҳлик рамзи сифатида қизил футболкаларда мусобақаларда иштирок этмоқда ва Вудснинг шахсан ўзи бундан қувонгани ҳақида фикр билдирди:

"Телевизорни ёққанимда, барча гольфчиларнинг бир хил қизил футболкаларда ўйнаётганини кўриш мени қандай хурсанд қилганини изоҳлаб беришим қийин. Ҳар бир гольфчи ва ушбу спорт мухлислари ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишимга катта ёрдам бермоқдалар", - дейди Вудс. 

EvWy9uoVgAEE2pW

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар