Дунёга машҳур спорт канали энди Ўзбекистонда!

Профессионал бокс ва футбол ўйинларини трансляция қилувчи DAZN стриминг сервис канали бугундан бошлаб, дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам трансляцияларни йўлга қўйди. Бу ҳақда DAZN каналининг Твиттер саҳифасида маълум қилинди.

DAZN йилига 70 дан ортиқ жанг кечаларини трансляция қилади. Сауль Aльварес, Геннадий Головкин, Энтони Жошуа каби машҳур боксчилар билан шартномага эга ва улар иштирокидаги жанглар мунтазам равишда эфирга узатилади.

Албатта, бу ўзига хос пуллик таърифга эга бўлиб, ойлик нарҳи 19.99 АҚШ доллари, йиллик нарҳ эса 99.99 АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумот учун, турнирлар 1080 p форматда трансляция қилинади ва қайта кўриш функцияси ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)